ХАЛҚАРО НОГИРОНЛАР КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ХАЙРИЯ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

3 декабр – халқаро ногиронлар куни муносабати билан Тошкент шаҳар Яшнобод тумани “Ислом ота” жоме масжиди имом-хатиби Й. Каримов ташаббуси билан ҳомийлар кўмагида тумандаги 52-ногиронлар мактабида хайрия тадбири ўтказилди. Мазкур махсус мактабда хайрия дастурхони ёзилди.Тадбир давомида Қуръони карим тиловат қилиниб, ўтган ҳақларига бағишланиб, дуои хайрлар қилинди. www.islomota.uz